Баҳор байрамлар

Баҳор байрамлар билан бошланади. Кўкламнинг иккинчи хафтасида 8-март куни Халқаро хотин-қизлар байрамини нишонланади. Ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида фаолият юритаётган хотин-қизларни рағбатлантириш, меҳнат фаҳрийларини шарафлаш, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 8 март- Халқаро хотин-қизлар кунини кенг нишонлаш билан боғлиқ чора –тадбирлар режасини амалга ошириш, ҳамда ушбу йўналишда қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда турли тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, 3 март куни вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси байрам муносабати билан ташкил этилган маданий-маърифий тадбирга тармоқ тизимида мехнат қилаётган 20 нафар аёллар таклиф этилди. Аёлларга байрам дастури ҳавола этилди ва совғалар тарқатилди. тармоқ кенгаши томонидан байрам дастурхони ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email