Жорий йилнинг 1 чорак якунлари тахлил этилди

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилишида 2022 йилнинг 1 чоракда амалга оширилган ишлар ва бир қатор масалалар кўрилди. Ўтган йили тармоқнинг юридик шахс мақомига эга 2059 та корхонасидан 2016 тасида жамоа шартномаси қабул қилинган. Натижада ходимларнинг 99 фоизи ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя билан қамраб олинган. Жумладан,1026 нафар ходим ва уларнинг оила аъзолари ташкилот-корхоналар маблағи ҳисобидан соғломлаштирилган. Бундан ташқари, 1700 та жамоа шартномасида ягона тариф сеткасида белгиланган разряд коэффициентлари оширилган. Ҳозир янги тузилган бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларга иш юритиш, ҳужжатларни шакллантириш бўйича амалий ёрдам кўрсатилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 1 чорагида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамда “Ўзмахсусмонтажқурилиш” акциядорлик жамияти билан 2022-2024 йиллар учун тармоқ келишувлари тузилди. 15 та корхона ва ташкилотда эса меҳнат муҳофазаси ишлари ўтказилди.Аниқланган камчиликлар асосан касаба уюшма қўмиталари иштирокида бартараф этилди.

Йиғилишда тизимда эришилган ютуқлар қайд этилиши билан бир қаторда белгиланган вазифалар ўз муддатида ижро этилиши, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, ходимлар ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслик зарурлиги уқтирилди. Тизимли равишда бепул ҳуқуқий маслаҳат кўрсатишни, сайёр қабулларни йўлга қўйиш орқали аҳоли билан ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича “Қайта алоқа механизмни” такомиллаштириш, хавфли ва зарарли шилаб чиқариш омиллари ҳамда хавф-хатар омилларини камайтириш, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалари ва касб касалликларини олдини олиш чораларини кўришга доир ишларга эътибор қаратилиши, фойдали таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

Print Friendly, PDF & Email