Касаба уюшма фахрийлари 11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан дастурхон атрофида учрашишди

8 ноябрь куни «11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» байрами муносабати билан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Тошкент шаҳар Кенгаши ва тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда кўп йиллар хизмат қилган касаба уюшма собиқ фаолларини дастурхон атрофига чақириб байрам дастурхони ёзилди.

Фахрийлар кўп йиллар давомида касаба уюшмаларида амалга оширилган ишлар, юртимизда, жумладан янги Ўзбекистондаги касаба уюшмаларида бўлаётган ислоҳотлар, қурилишлар ва транспорт соҳасидаги эришилаётган ютуқларни эътироф этиб келгусида амалга оширилиши мўлжалланган ишларга муваффақиятлар тилаб дуолар қилдилар. Учрашув мобайнида эсдалик учун суратга тушилди ва Тошкент шаҳар Кенгашининг совғалари топширилди.

Кўтаринки кайфият ва дўстона муҳит барча келган меҳмонларнинг касаба уюшмаларидан мамнун эканликларидан далолатдир.

            «11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» байрами муносабати билан тармоқ тизимида маданий-маърифий ҳамда бошқа тадбирлар уюштирилиши қизиқарли давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email