Кексалари эъзозланган юрт!

Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси юртимизда “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган.

Мазкур ҳафталик доирасида мамлакатимиз бўйлаб, турли маънавий – маърифий тадбирлар, кекса авлод вакиллари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ҳам “Кексалар ҳафталиги” доирасида нуронийлар кўнгли шод этилди. Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Шўртепа” МФЙ фахрийлари учун пойтахтимизда барпо этилган “Янги Ўзбекистон” боғига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида иштирокчиларга бу ерда жойлашган мустақиллик монументи, музей ва ушбу боғ ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Чинакам байрам руҳида ўтган мазкур саёҳат тадбири нуронийларда катта таассурот қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email