“Кексалар хафталиги”

Ёшлик чоғларида умрнинг тез ўтаётганини сезмас экан киши. Вақт ва умр қадрини хаёт деган муқаддас туйғу нима эканини улгайгангандагина тушуниш мумкин. Хар бир осойишта, хотиржам , тан сиҳатликда ўтган кун учун Аллохга шукроналар бўлсин дейсан.

 Ўзбекистан Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда кекса авлод вакилларини хар томонлама кўллаб-кувватлаш, уларнинг жамият, оилалар, махаллалар тинчлигини таъминлаш, шунингдек ёш авлодни тарбиялаш ишидаги ролини оширишга каратилган кенг куламли ислохотлар амалга оширилмокда. Айни пайтда, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон карори билан хар йили октябр ойининг 1-хафтаси “Кексалар хафталиги” этиб белгиланган. ‘Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Кексалар хафталиги”га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш чора тадбирлари тугрисидаги” 158-сонли мажлис баёнига асосан жорий йилнинг 4-10 октябр кунлари “Кексалар хафталиги” утказилиши режалаштирилганлиги муносабати билан “Узбекистон транспорт, йул ва капитал курилиш, курилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йилнинг 4-10 октябр кунлари утказилаётган “Кексалар хафталиги” тадбирларида иштироки буйича тадбирлар режасига асосан кексалар, мехнат фахрийлари, нафақахўрлар иштирокида тармоқ корхона, ташкилот ва ўқув муассасаларида ўтказиладиган тадбирлар, давра сухбатлари, спорт мусобақалари ҳамда туристик саёҳатларни юқори даражада ташкил этилиши ва мазкур тадбирларга кекса авлод вакилларини оммавий иштирокини таъминланишида амалий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилди.

Тармоқ тасарруфидаги таълим муассасаларида  “Уч авлод учрашуви” тадбирлари ўтказилди, кексалар, мехнат фахрийларини моддий рагбатлантирилди, Андижонавтойўл худудий бошқармаси томонидан узоқ йиллар давомида йўл соҳасида фаолият юритган фахрийларни уйларига бориб совгалар такдим этдилар.

Тармок сохасида фаолият юритган фахрийлардан 5 нафари Хоразм вилоятига бепул саёҳатга жўнатилди. Тармоқ касаба уюшма вилоят Кенгаши томонидан тармоқда узоқ йиллар мобайнида фаол меҳнат қилган ҳозирда қарилик гаштини сураётган Андижон автомобиль йўл қурилиш касб хунар коллежида КУК раиси бўлган Каримов Марипжон ака ва Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш комбинати МЧЖда касаба уюшма қўмитаси раиси бўлиб 15 йилдан ортиқ ишлаган Ҳайдаров Қодир акалар хонадонига ташриф буюрилиб холидан хабар олинди. Улар  ўз умрининг асосий қисмини касаба уюшмаларига  бағишлади, шу сохани ривожлантиришга, такомиллаштиришга сарфладилар.

Print Friendly, PDF & Email