Навоийхонлик буюк зотга эҳтиром

 Наманган архитектура ва қурилиш техникумида сўз мулкининг султони, туркийзабон миллатларнинг улуғ алломаси Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Назм ва наво” кечаси шундай номланди.

Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби ҳазрат Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутиши таъкидланди.

 Навоий асарларида халқни рози қилиш алоҳида тилга олинган:

Одамий эрсанг демагил одами,

Оники, йўқ халқ ғамидин ғами.

Бу байтни  шунчаки ёзиб қўйилмаган – бутун вужуди, тафаккури, ҳаёти ва ижодини халққа бағишлаган бу буюк инсон шу шиорни ўз ҳаёти ва фаолиятининг моҳияти деб билган ва бошқаларга ҳам тарғиб қилган.

Бундай пурмаъно сатрлар том маънода Ўзбекистоннинг бугунги ҳаётида ҳам ҳамоҳанглик касб этмоқда. Инсон қадри улуғланаётган юртимизда элни рози қилиш йўлида жон куйдираётган замондошларимиз учун буюк мутафаккир сўзлари дастуриламалдир.

Тадбирда шоир ғазаллари ва рубоийлари ўқувчилар талқинида ифодали тарзда баён қилинди. Айниқса, чин дўст бўлган Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаро муносабатларига доир саҳнали кўриниш эътибор билан кузатилди.

Адабий тадбирда ҳамда мактабда ташкилланган “Она тили ва адабиёти фани ойлиги” давомида фаол иштирок этган ўқувчилар муносиб тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email