Она тилим — ғурурим, фахрим!

21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги ҳамда “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан “Ўзйўлинспекция”, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда йўловчилар ўртасида ўзига хос акция ташкил этилди.

Она тилимизни ривожлантириш, давлат тилининг жамиятдаги нуфузини ошириш, ёшларни она тилига муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мазкур акция доирасида турли — туман викториналар ўтказилди.

“Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида ташкил этилган тадбирда ғолиб бўлган иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email