Республика кенгашида 2-ўрин соҳиби

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгашининг бошланғич ташкилоти — «BA GLOBAL-HOUSES»  масъулиятли чекланган жамияти “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг  2 босқичида 2-ўринни эгаллади.

 Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан юборилган диплом ва эсдалик совға билан «BA GLOBAL-HOUSES»  МЧЖ меҳнат муҳофазаси вакили Бекзод Райимқулов тақдирланди.

— Ушбу эътибор мен учун 11 ноябр “Касаба уюшмалари куни” байрамига совға бўлди, — дейди жамият меҳнат муҳофазаси вакили Бекзод Райимқулов,- ёш бўлишимга қарамай бундай эътибор мени руҳлантирди ҳамда ишга бўлган масъулиятимни яна оширди. Бундай тадбирлар ташкиллаган Республика тармоқ касаба уюшмаси Кенгашига ўзимни миннатдорчилигимини билдираман.

Print Friendly, PDF & Email