Самарқанд вилоятида Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этилмоқда

Жорий йилнинг 2 феврал куни Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда хал этиш, уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича Республика комиссияси Самарқанд вилоят штаби раис ўринбосари Баходир Фозилович Султонов хамда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Самарқанд вилоят кенгаши раис ўринбосари Бегзод Халибоевич Ўролбоевлар Пайариқ туманида бўлиб, туман хокими Зафар Авазович Эргашев ва оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи-хоким ўринбосари Гулчеҳра Келдиёровна Исроилова билан биргаликда Аёллар дафтари 4-босқичи бўйича туманда олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Учрашувда асосий эътиборни аёллар бандлигини таъмилаш, туман балансида бўлган болалар оромгохлари холати ҳамда туманда фаолият юритувчи Давлат ва нодавлат ташкилотларда касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари юзасидан фикр алмашдилар. 

Шундан сўнг вилоят штаби вакиллари Мустақиллик МФЙ да бўлиб махаллада аёллар дафтари бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди. Мустақиллик МФЙ да жами 31 кўча 4700 дан зиёд ахоли истиқомат қилади. Шундан 2900 нафари аёллар бўлиб 30 ёшдан ошган аёллар сони 832 нафарни ташкил этади. Ишчи гурух аъзолари Ифтихор кўчаси 1, 2 ҳамда 20 хонадонларда бўлиб тўлдирилган анкета сўровномалари хаққонийлиги юзасидан ўрганиш ўтказиб анкета сўровномасини тўғри тўлдириш юзасидан тегишли тавсиялар бердилар.

Print Friendly, PDF & Email