Саёҳат қилинг, ҳаётнинг ҳар лаҳзасидан баҳра олинг!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Туризмни ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари ижросини таъминлаш, ички туризмни ривожлантириш имкониятидан унумли фойдаланиш,Ўзбекистон касаба уюшмалариФедерацияси Кенгашининг  туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари, Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳаллайили”  дастури , Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшма Республика Кенгашининг 2002 йил 11 март № 5-20 “с” -сонли карорлариниижросинитаъминлаш,ҳамда  корхонанинг жамоа шартномаси бандларидан келиб чиқиб,  ишчи-хизматчиларининг бўш вактларини сермазмун ўтказиш, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Жиззах вилояти АЙҲББ га қарашли Зомин тумани йўллардан фойдаланиш  унитар  корхонасида ишловчи   24 нафар  йўлсозлар  — касаба уюшма аъзоларига  Тошкент шаҳри  ва вилояти бўйлаб 2 кунлик  саёҳат уюштирилди.

Саёҳатчилар  муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиб, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, Мустақиллик йилларидаги амалга оширилган  улкан  бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Саёҳатчилар дастлаб  пойтахт вилоятидаги “Занги ота” зиёратгоҳини зиёрат   қилишдан бошладилар,  сўнгра Тошкентнинг энг диққатга сазовор жойлари “Хазрати Имом” мажмуаси, “Минор” масжиди, “Шахидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси,   Мустақиллик майдон, А.Темур хиёбони, “Tashkent city”,«Magic City», “Адиблар хиёбони” да бўлдилар.Тошкент шаҳрида қад кўрган янги замонавий уй-жойлар, янги қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар. 

Саёҳат давомида улар  пойтахтимизнинг  диққатга сазовор жойларини  томоша қилишар экан,Тошкентнинг қанчалар чирой очганига, амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларига яқиндан гувоҳ бўлишди. Икки   кун давом этган саёҳат чоғида нафақат гўзал Тошкентнинг қадимий обидалари, буюк аждодларимиз қолдириб кетган маданий меърос объектлари, сўлим боғларига ҳам ташриф буюриб, олам-олам завқ олди.Сўнгра шаҳардаги дунёга машҳур асору атиқалар, тарихий обидаларни кўздан кечирдилар.Тошкентда мислсиз  бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари  амалга оширилганлиги, муҳташам бинолар, спорт мажмуалари, илм даргоҳлари қад кўтарганини яқиндан кўрдилар.

“Узоқ йиллардан буён йўл соҳасида  ишлаб келаяпман, Тошкентни кўриш орзуим эди, касаба уюшмаларининг кўмаги туфайли  орзуим ушалди, ушбу саёҳат бир умр хотирамга муҳрланди. Кўрсатилган эътибор ва меҳмондўстлик учун ташкилотчилардан чексиз миннатдорман.” — дейди   Турсунбой Норқўзиев.

Саёҳатчилар “Халқлар дўстлиги” санъат саройига ташриф буюриб,хонанда Муҳаммад Зиёнингконцерт дастуринимириқиб томоша қилиб, маданий ҳордиқ чиқаришди.

“Бу галги саёҳатимиз ўзгача бўлди, ходимларимиз мазза қилиб маданий хордиқ чиқаришди. Ушбу саёҳат кишига улкан руҳий, маънавий куч бағишлаб, янги марраларни эгаллашга рағбат уйғотди. Ўйлайманки,ушбу  саёҳатлар ишчиларнинг кайфиятини кўтарибгина қолмай  иш унумдорлигини ошишига ҳам  ижобий таъсир кўрсатади.” — дейди  касаба уюшма қўмитаси раиси Нодира Хўжамқулова.

Саёҳатчилар дилларга бир олам қувонч бахш этган ташкилотчиларга  ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email