Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Раёсат йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсати йиғилиши ўтказилди. Раёсат йиғилиши кун тратибидаги 2022 йил учун статистик ҳисобот, содир бўлган бахтсиз ҳодисалар таҳлили, молиявий натижалари, шунингдек, жорий йилнинг 1 чораги давомида олиб борилган ишлар кўрилди.

Жорий йилнинг уч ой давомида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятининг устувор йўналишлари доирасида аниқ мақсадга қаратилган ишлар амалга оширилди. Давлат дастури ижросига асосан, тармоқ касаба уюшмасида ходимларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, яъни кексалар, имконияти чекланган шахслар, хотин-қизлар ҳамда  ёшларни қўллаб-қувватлаш, ходимларни ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, дам олдиришни ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бу каби масалалар қаторида қайд этилган тадбирда худудий кенгашлар раислари томонидан нодавлат ташкилотларини касаба уюшмаларига жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳар ой якунида таҳлили қилиниб, Республика Кенгаши ҳузурида муҳокама этиб борилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Print Friendly, PDF & Email