Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги йиғилиши Урганчда ўтказилди

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг йиғилишида Раёсат аъзолари, тармоқ касаба уюшмаси худудий Кенгашлари раислари ва Тафтиш комиссия аъзолари иштирокида ўтказилди.

Йиғилишда 2023 йилнинг 9 ойи давомида олиб борилган фаолияти тахлил қилинди. Хусусан, тармоқ касаба уюшмаси аъзоларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб иш шароитларини яратиш, саломатлиги ва дам олиши билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида ахборот берилди.

Шундан сўнг, тармоқ касаба уюшмаси тизимида маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил қилиш, маънавият соатлари ўтказиш борасида олиб борилаётган тадбирлар ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Раёсат йиғилишида Ўзбекистон касаба уюшмалари  Федерацияси кенгаши мажлиси қарорлари ижросини таъминлашга эътиборни кучайтириш, бошланғич касаба ташкилотлари фаолиятини янада яхшилаш зарурлиги таъкидланди.

Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва мутасаддиларга зарур топшириқлар берилди.

“Энг яхши жамоа шартномаси – 2023” кўрик-танловининг республика босқичида Хоразм вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси иккинчи ўринни эгаллади, шу муносабат билан Раёсат йиғилишидан сўнг ғолиб бошланғич қўмитага Республика Кенгашининг дипломи ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

Шу куни раёсат иштирокчилари қадимий ва навқирон Хива ва Урганч шаҳарлари бўйлаб саёҳатлари ташкил этилди. Мазкур шаҳарларнинг диққатга сазавор жойлари билан танишиб, ўзаро тажриба алмашишлари учун шарт-шароитлар яратилди.

Print Friendly, PDF & Email