Тошкент шаҳар худудий Кенгаши тизимидаги ишчи-ходимлари ўртасида «Саломатлик-2022» Спартакиада мусобақасини ўтказди.

2022 йил – “Инсон қдрини улуғлаш ва фаол махалла йили”да , Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси  ходимлари касаба уюшма Республика Кенгашининг Тошкент шаҳар худудий кенгаши тизимидаги ишчи-ходимлари ўртасида «Саломатлик-2022» Спартакиадаси мусобақаси ўтказилди.

Бугун 2022 йил 11 май куни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси  ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,  шунингдек, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ижроия қўмитаси қарори ижросини таъминлаш мақсадида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ишчи-хизматчилар ва ходимлар ўртасида спортнинг «Шахмат», «Шашка, «Стол тенниси» ҳамда «Алпомиш ва Барчиной тестлари» турлари бўйича «Саломатлик-2022» Спартакиадаси мусобақалариўрнатилган талабларга амал қилган ҳолда ўтказилди.

“Спартакиадани ўтказиш тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ спартакиада юқори савияда ва байрамона руҳда ташкил этилди, тармоқ корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчиларнинг мусобақада фаол иштироки таъминланди. Жумладан Транспорт вазирлиги, Тошкент метрополитени ДУК, 2-, 5-, 7-автобус саройлари, Қишлоққурилишлойиҳа, Йўл лойиҳа бюроси, Бош План ЛИТИ, Себзор ХК, «AKFA ASSEMBLY» МЧЖ, Ўзбеккоммунлойиҳақурилиш ДУК, Ташгипрогор АЖ каби ташкилотлар ишчи-ходимлари фаол иштирок этиб фахрли ўринларни эгаллашди. Тошкент метрополитени ДУК командаси турли спорт турларида ғолиблик ўринларини энг кўп қўлга киритиб умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Print Friendly, PDF & Email