Туман ҳокимлигида хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ҳудудлардаги хотин-қизлар фаоллари, секторлар котиблари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокидаги йиғилишни туман ҳокими ўринбосари Феруза Солиева  олиб борди.

Республикадан бириктирилган вакил-“Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича штаб раҳбари Умиджон Бозоров Наманган вилояти ва шу жумладан, Тўрақўрғон тумани мутасаддилари саъй-ҳаракати билан мазкур долзарб йўналишда шу кунгача республика миқёсида энг юқори натижаларга эришилганини эътироф этди.

Штабнинг вилоят бўйича масъул ижрочиси Шавкатжон Қаҳҳоров қатнашчиларни дафтарни шакллантириш борасида ўтган йилда йўл қўйилган камчиликлар ва 2023 йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар билан таништирди. Хусусан, ҳозирда бошланган 4-босқичда  бирорта ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар эътибордан четда қолиб кетмаслиги лозим. “Аёллар дафтари”га киритилганларга тиббий, ҳуқуқий, психологик ёрдамлар кўрсатилиши зарур.

“Аёллар дафтари”ни шакллантириш хусусидаги вазифалари билан батафсил танишган фаоллар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар ҳам олишди.

Print Friendly, PDF & Email