Фаолият тахлил этилди, вазифалар белгиланди

2021 йил 12 январь куни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII  ва тармоқ касаба Уюшмаси Республика Кенгашининг V Қурултойлари қарорларидан келиб чиқадиган вазифалари тўғрисида”ги 2 Мажлиси ва  4- раёсат йиғилиши видеоконференция тарзида ўтказилди. Марказий ва худудий студияларда республика кенгаши, раёсат аъзолари ва таклиф этилган тармоқ корхона ва ташкилотлари рахбарлари, масъул ходимлар ва  бошланғич қўмиталар раислари тадбир жараёнида касаба уюшмасининг турли йўналишдаги фаолияти бўйича фикр юритдилар.

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид Бош Келишувда  Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар Стратегиясини ҳаётга татбиқ эта бориб, ходимларга моддий ва маънавий кўмак бериш, уларнинг саломатлиги ва дам олиши билан боғлиқ масалларни хал этиш, меҳнат қонунлари ва жамоа шартномаларининг ижросини мунтазам назорат қилиш, ходимлар учун хавфсиз иш ўринларини яратиш, меҳнат жамоаларида маданий-оммавий ва оммавий, спорт-соғломлаштириш ва ғоявий-тарбиявий ишларини фаоллаштириш, аёллар ва ёшлар билан фаолиятини жадаллаштириш борасида мақсадли ва режали ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўмаги ва қўллаб-қувватлаши асосида, шунингдек, давлат бошқаруви органлари, иш берувчилар бирлашмалари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш эвазига касаба уюшмаларининг долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал этишдаги ўрни ва нуфузи сезиларли даражада ошиб бормоқда. Мажлисда тармоқ касаба уюшмаси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи ва Республика Кенгашининг V Қурултойи ва қарорларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, шу билан бирга тармоқ корхона ва ташкилотларида ходимларнинг касбий, мехнатга оид, ижтимоий-иқтисодий хуқуқларини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар тахлилини қилиб, келгусида бажарилиши лозим вазифалар тўғрисида сўз юритилди. Бажарилган амалий ишлар, иш жараёнида юзага келган камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Тармоқ Республика Кенгашининг 4 раёсат мажлисида кенгашнинг 2021 йил – «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да қабул қилинган Давлат дастури ижроси, фуқаролар ва юридик шахслар мурожаатлари, 2021-йилда содир бўлган ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ходисалар тахлили бўйича масалалар мухокама қилиниб тегишли қарорлар қабул қилинди ва йўналишлар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email