Халқаро қурилиш ва қурилиш ашёлари саноати ходимлари касаба уюшмалари Конфедерацияда иштирок этилди

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида Ҳамдўстлик Давлатлари билан манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган. Халқаро қурилиш ва қурилиш  ашёлари саноати ходимлари касаба уюшмалари Конфедерациянинг (“МКП “Строитель”)  йиғилиши 2022 йилнинг 11 сентябридан 14 сентябрига қадар Баку шаҳрида ўтказилди.

Ушбу йиғилишда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Баходир Фазилович Султонов иштирок этди ва келгусида мазкур касаба уюшмаси ташкилоти билан хамкорлик ишлари режаси туздилар ва уларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгиладилар.

Print Friendly, PDF & Email