Хотин-қизларнинг ижтимоий мухофазасини кучайтириш — давр талаби

Ўзбекистон транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, меҳнат ҳуқуқини кафолатлаш ва аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда 30 минг нафардан ортиқ хотин-қизлар меҳнат қилиб келмоқда.

Тармоқ бўйича жорий йил давомида хотин-қизлар учун яратилган иш ўринлари сони 420 нафардан ортиқни ташкил этаётган бўлса, уларга иш ҳақлари белгиланган вақтда кечикиларсиз тўлаб келинмоқда. Касаба уюшмалари томонидан янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига асосан янги иш ўринларини яратишда, яратилган иш ўринларида банд бўлган ходимларнинг барқарор иш ҳақи  ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича иш берувчиларга кўмаклашиш мақсадида корхона ва ташкилотларда  жамоатчилик назорати ташкил қилинган.

Касаба уюшма фаоллари томонидан тармоқ тизимидаги 30га яқин корхона ва ташкилотларга  ташриф буюрилиб хотин-қизлар учун яратилган янги иш ўринларининг ҳаққонийлиги ва ушбу иш ўринларида ишлаётган ходимларнинг иш ўринларида қўнимлилиги жамоатчилик назорати сифатида ўрганилмоқда. Ишга қабул қилинган барча ходимлар жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари билан таништирилиб, меҳнат дафтарчаси очилган,  меҳнат шартномаси тузилган ҳамда меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқномадан ўтказилган бўлиб, хавфсиз меҳнат шароитларида ишлаши устидан жамоатчилик назорати  ўрнатилган.

2022 йилнинг 12-13 май кунлари кўхна Бухоро шахрининг “Ситораи Мохи Хоса” санаторийсида тармоқ тизимида мехнат қилаётган фаол хотин-қизларни жалб қилган холда “Хотин-қизлар меҳнат хуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ва маданий хаётида иштирок этишини таъминлашда касаба уюшмаларини роли” мавзусида республика семинари ташкил қилинди. Семинарда Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шахар касаба уюшмаси худудий кенгаш раислари, хотин-қизлар комиссиясининг аъзолари, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати ходимлари ўз маърузалари билан фикр билдирдилар. Султонов Баходир Фозилович –Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари, Олимов Мухаммадқосим Хошимович –Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси  Бухоро вилоят кенгаши раиси Республика семинари иштирокчиларини табрик сўзи билан қутладилар.

Хусейнова Абера Амоновна –Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўзбекистон Республикаси инсон хуқуқлари бўйича Бухоро вилоятининг минтақавий Вакили “Барқарор ривожланиш соҳасидаги 5-мақсад — Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш мамлакатимизда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар самарадорлиги” хақида сўз юритиб Республикада бу борада қабул қилинаётган қарорлар,Фармонлар билан иштирокчиларни таништириб ўтдилар.

Касимова Феруза Эргашевна – Тошкент Архитектура қурилиш интститути хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш раиси, ректор маслахатчиси  Ёш қизларни оилавий хаётга тайёрлаш улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш хар-хил зарарли одатларда талаба қизларимизни химоя қилишда олиб борилаётган фаолияти тўғрисидаги маърузаси иштирокчилар диққатини ўзига жалб қилиб бундай мақсадга барчамизнинг маъсулият билан ёндошиш лозимлиги ва бефарқ бўлмасликга чақирди.

Шу куннинг 2 чи ярмида “Инсон қадрини улуғлаш ва  фаол маҳалла йили”да касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш ва самарали ташкил этиш” мавзусида касаба уюшмаси худудий Кенгаш раислари учун сайёр ўқув-семинари ўтказилди.  Мазкур семинар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар касаба уюшмаси худудий кенгашлари раислари ва хисобчилари учун  кенгашларда иш юритишдаги  ташкилий масалалар, жамоа шартномалари экспертизасини ташкил қилишдаги янгилик ва ўзгаришлар, мехнаткашларни мурожаатлари билан ишлаш, мехнат мухофазаси масалалари бўйича хисобдорликни юритиш, бахтсиз ходисалар бўйича хабардорликни олиб бориш, молиявий масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.

Семинарда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати ходимлари ўз маърузалари билан фикр билдирдилар. Семинар сўнгидаги Савол-жавобларда Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шахар касаба уюшмаси худудий кенгаш раислари, хотин-қизлар комиссиясининг аъзолари ўз фикрлари  билан ўртоқлашдилар.

13 май куни Республика семинарининг барча қатнашчилари Бухоро  вилоятида жойлашган 7-Пир Тарихий Мажмуасига сайёхатлари уюштирилди.

Тадбир сўнгида Семинар иштирокчилари тадбирни юқори даражада ташкиллаштирилганлиги муносабати билан ташкилотчиларга хусусан, Республика Кенгаши раиси Абдулла Қурбанович Нугмановга ўз миннатдорчиликларини

Print Friendly, PDF & Email