Юксак ҳуқуқий маданият – мамлакат тараққиёти кафолати

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш, фуқаролар онгида “Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш-демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!”-деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлашга, ёш авлодни онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, Конституциянинг муҳим жихатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатишга ундаш баробарида, жойларда масъул ходимлари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 28 май куни Тошкент давлат Транспорт Университети қошидаги Андижон Транспорт техникумида «Юксак ҳуқуқий маданият- мамлакат тараққиётининг кафолати» мавзусида талаба-ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида Андижон Автомобиль йўллари Ҳудудий бош бошқармаси масъул мутахассислари билан ҳамеорлиеда ҳуқуқий тарғибот учрашуви бўлиб ўтди.

Ташкил этилган давра суҳбатида Андижон Автомобиль йўллари Ҳудудий Бош Бошқармаси бош юрист маслаҳатчиси Ойбек Қодиров, Андижон минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси юрист маслаҳатчиси Зафарбек Джаббаркулов ҳамда коррупцияга қарши курашиш ички назорат бош мутахассиси Шаробиддин Садировлар кўтарилган мавзу юзасидан ижтимоий сиёсат принципларига асосланган ҳолда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қатор қонунларда мустаҳкамланиб қўйилганлиги борасида тушунчалар бериб, ҳар бир талаба-ёшлар чуқур ўзлаштирилган ҳолда ўзларининг ҳуқуқий онг ва маданиятли комил инсонлар бўлиб етишишлари шарт эканликлари таъкидлаб ўтилди.

Print Friendly, PDF & Email