“Янги Ўзбекистонда – эл азиз, инсон азиз!”

Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг  2022 йил  30 октябрдаги 8-5-“с”сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти тармоқ касаба уюшмаси кенгаши тасарруфидаги бошланғич ташкилотларида ҳам бир қатор маданий-маърифий ва кўнгил очар тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Наманган минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати Давлат унитар корхонасида жорий йилнинг 9 ноябр куни 11 ноябрь — “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистонда — эл азиз, инсон азиз!” шиори остида “Маърифат соат”и ўтказилиши бундай тадбирлардан биридир.

Касаба уюшмаси ишловчи ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ифода этиши, уларнинг хуқуқий билимларини ошириши, жамоа шартномаси орқали уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиши, ишловчи ходимларга иш ҳақини ўз вақтида берилишини назорат қилиши, ходимлар ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш, уларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказишлиши тўғрисида касаба уюшмаси раиси Омонжон Гаффоров йиғилганлар тушунчалар берди..

Ташкилот раҳбари Одилжон Назаров: “Касаба уюшмаларининг мамлакатимизда меҳнатсевар, заҳматкаш халқимизни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муносиб меҳнат қилиб, дам олиши, тўкин яшашига алоҳида эътибор қаратаётгани яққол далилдир”,- дея юқоридаги фикрларга қўшилган ҳолда касаба уюшмаси ташкилотда ўз ўрни ва мавқеъга эга эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email