Ғолиблар муносиб тақдирланди

 “11-Ноябр Касаба уюшмалар куни” арафасида Тармоқ Республика Кенгаши корхона ва ташкилотларида  байрам тадбирлари тадбирлар ташкил этилаяпти. Тадбирлар доирасида Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг иккинчи босқич ғолибларига Республика Кенгаши Дипломлари ва Эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

            Мазкур кўрик танлов “Ташкилотдаги меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги тизими ҳолати ҳамда меҳнат шароитлари”, “Касаба уюшма қўмитасининг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги фаолияти”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилнинг фаолиятини”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис фаолияти” номинациялари бўйича ташкил этилган. корхоналардаги мехнатни мухофаза қилиш холати ва мехнат шароитлари тўғрисида кўрик танлов қатнашчиси ишини акс этувчи кўрсаткичлар, мехнатни мухофаза қилиш бўйича корхона маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар, жамоа шартномаси бўйича тадбирларнинг бажарилиши, мехнат шаротларини яхшилашда жамоатчилик наоратини энг яхши ташкил этган корхоналар ғолиб деб эълон қилинган. 

            Республика Кенгаши дипломлари ва эсдалик совғалари совриндорларга байрам арафасида ташкил этилган тадбирларда тантанали равишда тақдим этилди.

            “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”ни ўтказиш меҳнатни муҳофаза қилиш борасида энг яхши натижаларга эришган корхоналарни, ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ходимларнинг меҳнати муҳофазасига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда энг яхши касаба уюшма қўмитасини, меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга оширишда  шу билан бирга ижтимоий шериклик тизимини ривожлантиришда мухим ўринни эгалламоқда.

Print Friendly, PDF & Email