Касаба уюшмалари ўқуви бўлиб ўтди

2017 йилнинг 22 майидан 26 майига қадар Ўзбекистон  касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги йирик бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари раисларини малакасини ошириш бўйича бир ҳафталик ўқуви  бўлиб ўтди.

Ўқув “Бошланғич касаба уюшма фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий хужжатлар асосида ташкил этиш тўғрисида” ги  ўттиз олти соатлик дастур асосида олиб борилди. Ўқув жараёни давомида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли китобининг мазмун моҳияти; “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг аҳамияти, ундан келиб чиқадиган тармоқ касаба уюшмаси фаолиятининг устувор йўналишлари тўғрисида; Касаба уюшмалари ташкилотларининг тафтиш комиссиялари вазифалари ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш; Меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари. Жамоа шартномалари ва келишувлари, “Меҳнат муҳофазаси қонуни”нинг янги тахрири тўғрисидаги мавзулар киритилган.

Ҳафта давомида тингловчилар учун алоҳида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ўқув машғулотлар сўнггида   ўтилган мавзулар бўйича якуний тест синовлари ўтказилди. Якуний давра суҳбатидан сўнг  тест натижалари бўйича тингловчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув маркази томонидан даражали “Гувоҳнома”лар топширилади.

 

Print Friendly, PDF & Email