11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан меҳнаткашларни маданий дам олдириш ва спорт тадбирлари давом этмоқда

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси  ходимлари Тошкент шаҳар Кенгаши хизматидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар доирасида 4 ноябрь куни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар касаба уюшмалари раислари ўртасида «11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» байрамига бағишланган спортнинг «Шашка», «Стол тенниси» ҳамда «Дартс» турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаган ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Кўтаринки кайфият ва дўстона рақобатлашув руҳида ўтган мусобақалар барча жамоаларнинг спартакиадага юқори даражада тайёргарлик кўрганини ҳамда спортга доимий ошно эканликларини кўрсатди.

Тадбирдан сўнг иштирокчилар билан эсдалик учун суратга тушилди.

Мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари касаба уюшмалари Тошкент шаҳар Кенгашининг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

            «11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» байрами муносабати билан тармоқ тизимида маданий-маърифий ҳамда спорт  тадбирлари уюштирилиши қизиқарли давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email