2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Дастурига бағишланган йиғилиш ўтказилди

 “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурининг бажарилишига кўмаклашиш мақсадида Қашқадарё вилоят транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларида давлат дастуридан келиб чиқиб, ўзларининг дастурлари ишлаб чиқилиб, дастурга ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий масалаларига боғлиқ бўлган барча мажбуриятлар жамоа шартномаларига киритилган эди. Ушбу мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан 2017 йилнинг 20 декабрь санасида тармоқ бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан муҳокама йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда тармоқ тизимдаги бошланғич касаба уюшма фаоллари ва иш берувчилар вакиллари иштирок этишди, мазкур йиғилишни бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Мейлиев олиб борди. Йиғилишда сўз олганларнинг таъкидлашича жамоа шартномалари ва келишувлари орқали дастурга киритилган барча тадбирларнинг белгиланган режага нисбатан ортиғи билан бажарилишига эришилганлигини қайд этдилар. Шу билан бир қаторда дастурда белгиланган тадбирларнинг бажарилишида сусткашликка йўл қўйган тармоқ тизимидаги айрим корхона ва ташкилотлар ҳам кўрсатиб ўтилди. Йиғилиш сўнггида амалга оширилган барча ишлар ишчи-ходимларнинг манфаатини кўзлаб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ҳамда ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида олиб борилганлигини, бу борадаги ишларни бундан кейин ҳам давом эттиришга келишиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email