5 та муҳим ташаббус амалда

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, маданий савиясини ривожлантириш ва спортга жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасидаги ишларни янада жонлантириш бугунги кун талабларини бажариш, Узбекистон Реепубликаси Президенти Ш.М.Мирзиёев рахбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнида белгиланган вазифаларда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш максадида «Ёшлар билан ишлашни самарли ташкил этиш маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишларини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш буйича белгиланган вазифалар ижросида Узбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар режаси”ни амалда бажарилиши таъминлаш мақсадида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда сезиларли ишлар амалга оширилди.

Мухтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббусни ижроси буйича Мархамат туман қурилиш касб-хунар коллежида Бошкарма бошлиги Н. Мўминов бошчилигида семинар булиб ўтди. Бу тадбирга туман ички ишлар бошқармаси, туман хокимлиги ва ҳамкор ташкилот вакиллари таклиф килинди. Ўтказилган семинар 2019 йил 17 апрель куни «Андижон» телевидениеси орқали  намойиш этилди.

Шунингдек ушбу тадбир Андижон Давлат тиббиёт институти қошидаги академик лицейда ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди. Андижон вилояти бўйича лицей ва коллежлар ўртасида ташкил этилган ташаббус бўйича спорт  мусобақасида муросасиз курашлар натижасида академик лицей жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади . Ғолиб жамоа Диплом ва қимматбахо совгалар билан тақдирланди.

Бу тадбирлар қолган корхона ва ташкилотларда ҳам давом этаяпти.

Print Friendly, PDF & Email