“9-май Хотира ва Қадрлаш” куни муносабати билан минифутбол спорт тадбири ташкил этилди

Термиз дарё порти маъсулияти чекланган жамиятида  “9-май Хотира ва Қадрлаш куни” муносабати билан  минифутбол спорт тадбири ташкил этилди.Тармок раиси Б.Ж.Хаитов юртимизда спортнинг барча турлари қатори футболга берилаётган катта эътибор ҳақида сўзлаб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.

Ташкил этилган мусобақада касаба уюшма фаоллари билан биргаликда  жамият ишчи ходимларидан ташкил топган жамоалар ўзаро куч синашдилар. Футбол мусобақаси дастлаб қуръа натижаларига кўра, икки жуфтликка бўлинган ҳолда олиб борилди. Ҳамманинг  диққат  эътиборида бўлган ушбу мусобака муросасиз, кескин тўқнашувларга бой бўлди.

Ўйиннинг сўнги дақиқаларида киритилган ягона гол эвазига  “Техниклар” жамоаси  мини футбол  мусобакасининг ғолибига айланди. Мусобақа якунида ғолиб жамоалар  тармоқ касаба уюшма  қўмитаси ҳамда Термиз дарё порти маъсулияти чекланган жамияти томонидан  эсдалик  совғалар  билан  тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email