«Алпомиш» достони — бутун ўзбек халқининг маънавий мулкидир

Сурхон воҳаси, аввало, «Алпомиш» достони туғилган қутлуғ маскан. Алпомиш мана шу бепоён яйловларда, баланд тоғ дараларида гумбурлатиб от чопган, шу юртнинг зилол кўлларидан сув ичган, шу мағрур элга муносиб паҳлавон бўлиб етишган. Халқимиз азалдан ўз вужуди,ўз томирида мавжуд илоҳий қудратга муносиб бўлмоққа интилиб яшайди. Ўз ўғлонларини мардлик ва ҳалоллик, жасурлик руҳида, эл-юрт учун жонини ҳам аямайдиган асл паҳлавонлар этиб тарбиялаб келади.
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 19 сентябрь  кунидаги “Вазирликлар ва идоралар ходимларини ташкилий равишда театрларга ташриф буюришини ташкил  қилиш, театрлар  хамда ижодий жамоаларнинг Республика бўйлаб гастроль сафарларини  амалга  ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги  мажлис баёни ижросини  таъминлаш, касаба уюшма оила аъзоларининг маданий хордиқ чиқариши ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш мақсадида, Сурхондарё вилоят  тармоқ тизимидаги корхона ва муассаса, қурилиш ташкилотлари билан  биргаликда  550 нафардан зиёд касаба уюшма  фаолларининг  Вилоят Мусиқали драма театрида намойиш этилган “Алпомишнинг қайтиши” номли спектаклига ташрифи ташкил қилинди. Ҳар қайси миллатнинг ўз афсонавий баҳодири, севган паҳлавони бор. Алпомиш номи ҳам бизнинг шууримизга мунис оналаримиз айтган аллалар билан кирган. Аждодлар ёди, фахру ғурури бизнинг хотирамизга Алпомиш тимсолида жо бўлган.
«Алпомиш» достони — бутун ўзбек халқининг маънавий мулкидир. Бу асар бизга инсонпарварлик фазилатларидан сабоқ беради. Одил ва ҳақгўй бўлишга, ўз юртимизни, оиламиз қўрғонини қўриқлашга, дўсту ёримизни, ор-номусимизни, ота-боболаримизнинг муқаддас мозорларини ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилишга ўргатади.

Print Friendly, PDF & Email