Андижон қурилиш ва транспорт касб хунар коллежида “ Ёнғин хафсизлиги профилактикаси”куни тадбири ўтказилди

Андижон қурилиш ва транспорт касб хунар коллежида жорий йилнинг 7 ноябр куни коллеж бошлангич касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан коллежнинг 2-3 босқич 412 нафар талабалари хамда 42 нафар ўқитувчи ходимлари иштирокида “Ёнғин хавфсизлиги профилактикаси”куни тадбири ўтказилди. Тадбирда  Андижон шахар ЁХБ бошлиғи ўринбосари Х.Нўмонов бошчилигида шахсий таркиби ёнғин хавфсизлиги холатларига риоя этиш ва иситиш мосламаларидан, электр жихозларидан ноқонуний фойдаланишнинг зарарли оқибатлари, кўмир ва ис газидан заҳарланишни салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари ёнғин содир бўлганда техника хавфсизлик қоидадарига риоя этиш ва тилсиз ёв оловни ўчиришда фойдаланидиган асбоб ускуналар билан таништириб чиқди, ҳамда ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Print Friendly, PDF & Email