Андижон вилоят кенгаши томонидан Ички туризмни ривожлантириш бўйича 2021 йил биринчи ярмида  олиб борилган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тугрисида”ги ПК,-3514-сонли карори ижросини таъминлашга кўмаклашиш, “Ўзбекистон буйлаб саёхат қил” ички туризмни янада ривожлантиришда касаба уюшмаларининг фаол иштиркини таъминлаш хамда вилоятда фаолият курсатаётган ходимлар, уларнинг оила аъзолари учун юртимизнинг тарихий обидалари, зиёратгохларига саёхатлар ташкил этиш, мамлакатимизнинг диккатга сазовор жойларига сайёхлар окимини янада купайтириш буйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги “2017-2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги ПҚ-2953 сонли Қарорининг 15-банди ижросини таъминлаш максадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси томонидан вилоят бўйича турли соха вакилларидан тузилган гурухлар бепул Хоразм вилояти саёхат қилдирилмоқда. Шу кунга қадар тармоқнинг 58 нафар ишчи-ходимлари Урганч-Хива шахарларига , 8 нафар ишчи ходимлар Самарқанд шаҳрига, 7 нафар ишчи ходимлар Тошкент шахрига  бепул саёхат қилдирилди.

Дам олиш кунларини мароқли ўтказиш, хамда  “Узбекистон буйлаб саёхат кил!” ички туризмни ривожлантириш  Дастури доирасида тармок касаба уюшмаларининг иштироки тугрисидаги қарорни амалда бажарилиши таъминлаш , вилоятда туризмни ривожлантириш, касаба уюшма ташкилотлари томонидан  меҳнаткашлар ва уларни оила аъзолари учун саёҳатлар ташкил этиш кўламини кенгайтириш  мақсадида жорий йилнинг 5-6 июль кунлари Баликчи туман касб хунар мактаби жамоаси Чорвоқ дам олиш масканига саёхат уюштирдилар. Бу максадларга касаба уюшмаси томонидан 1.5 млн.сўм ва маъмурият томонидан 3 млн. сўм маблаг сарфланди.

 

 

 

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email