Анжуман бўлиб ўтди

Маълумки, 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференциясида Президентимизнинг “Тарихий ва цивилизациявий муштараклик, халқларимиз ва мамлакатларимизнинг умумий манфаатлари фаровон келажакни бунёд этишда мустаҳкам замин яратиш” мавзусидаги нутқи бугунги кунда жаҳон оммаси эътибори марказида бўлиб турибди.

Анжумандан келиб чиқиб, касаба уюшмалари олдида турган вазифалар, уларни амалга ошириш йўлларини белгилаб олиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Мурожаатномаси кенг жамоатчиликка эълон қилинди.

Мурожаатнома мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида Федерациянинг Наманган вилоят кенгаши томонидан очиқ мулоқот уюштирилди. Мулоқотда тармоқ туман кенгашлари раислари ҳамда профессор ўқитувчилар иштирок этди. Мурожаатнома юзасидан вилоятдаги барча бошланғич касаба уюшмалари, жойларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ёшлар ўртасида мана шундай очиқ мулоқотларни  ўтказиш белгиланган.

Print Friendly, PDF & Email