Автойўлчилар веломарафони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармонига асосан  Андижон вилоятида 17-декабрь куни Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси томонидан  веломарафон ўказилди.  Унда бошқарма тизимидаги 20 та корхона ва ташкилотлардан 300 га яқин иштирокчи қатнашиб, 103 та иштирокчи финишга қадар етиб борди.

1- ўрин. Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси ходими Диёрбек Мадрахимов

2-ўрин.  Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси ишчиси Мухаммаджон Мўминов

3- ўрин. Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси ходими Абдувохид Хасановлар ғалабани қўлга киритдилар.

Ғолиблар Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси томонидан қимматбахо совғалар билан тақдирландилар. Ғолибларга совғаларни бошқарма бошлиғи Т.Қораев топширди.

Print Friendly, PDF & Email