Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг “2019 йилги Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида”ги, ҳамда Жиззах вилоят АЙҲББ КУҚ нинг 2019 йил 12 мартдаги  17-41-1 “с”-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида   Зомин тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз  Наврўз бўлсин!” деган ғояни ўзида мужассамлаштирган байрам тадбири ўтказилди.Ушбу тадбир қатнашчилари —  корхона ишчи-ходимлари – касаба уюшма аъзоларидан 160 нафарига  хамда корхонада ишлаб ҳозирги кунда қарилик гаштини сураётган 45 нафар Меҳнат Фахрийларига  байрам дастурхон ёзилди. Тадбир давомида Меҳнат Фахрийларига эсдалик совғалари топширилди. Йўл соҳасида узоқ йиллар ишлаб, ўз касбининг жонкуярлари бўлган  фаол ишчи-хизматчиларга ҳам “Фахрий ёрлиқлар”  ҳамда  байрам совғалари топширилди. Бундан ташқари бемор фахрийлар ва ногиронлар  хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг  ҳолидан хабар олинди ва совға-саломлар топширилди. Ушбу байрам тадбири ва эсдалик совғалари, ходимларни моддий рағбатлантириш, уларга моддий ёрдам бериш учун к.у. қўмитасига  корхона томонидан маълум миқдорда маблағлар ажратилди.

“Йўл соҳасида узоқ йиллар ишладим, қайсидир байрам бўладими, тадбир бўладими ҳеч қачон бизни ёддан чиқармайди,  касаба уюшма ташкилотининг бизнинг дардимизни ҳис қилиб турганлиги яшашга бўлган иштиёқимизни янада оширади,  мана шундай хайрли ишларни бошида турган  қалби дарё инсонлар ҳамиша омон бўлсин”, – дея дуога қўл очади   81 ёшли  Меҳнат Фахрийси  Алибой  ака Норбоев ”. Байрам тадбирида янграган куй-қўшиқлар тадбир қатнашчиларига янада  хуш-кайфият бағишлади.

Print Friendly, PDF & Email