Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!

Наврўз минг йилликлар оша ўзида қўҳна қадриятларни мужассам этиб келаётган қадим шарқ дурдонаси сифатида юртимизда кенг нишонланиб келинади. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг “2017-2021 йилларлда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича харакатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш, ушбу дастурларнинг бажарилишида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш,  ҳамда  2018 йил Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг “2018 йилги умумхалқ Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисидаги” ги қарори, ҳамда ушбу масала юзасидан Жиззах вилояти автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси касаба уюшма қўмитасининг  қарорлари ижросини таъминлаш бўйича Жиззах вилоят АЙҲББ КУҚ тизимидаги  Зомин тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” деган ғояни ўзида мужассамлаштирган байрам тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбир қатнашчилари —  корхона ишчи-ходимлари – касаба уюшма аъзолари  хамда корхонада ишлаб ҳозирги кунда қарилик гаштини сураётган 40 нафар Меҳнат Фахрийларига “Бир пиёла чой”  байрам дастурхон ёзилиб, уларга  байрам совғалари улашилди.

Print Friendly, PDF & Email