Байрам арафасида касаба уюшма фаолларининг театрга ташрифи

Шу кунларда Сурхондарё вилоят  мусиқали драма театрида  саҳналаштирилган “Қайсар чол” мусиқали фарс  спектакли Термиз санъат саройида намойиши давом этмоқда.

9-Май Хотира ва Кадарлаш байрами  арафасида тармоқ касаба уюшма  қўмита ташаббуси билан 200 нафардан зиёд касаба уюшма фаолларининг театрга ташрифи айни муддао булди.

Спектакль ота-она қадрига етиш, уларни ҳаётлигида эъзозлаш, улар учун энг кераклиси – дийдор эканини унутмасликка чорлайди. Шунга ҳамоҳанг миллий анъаналаримиз, урф-одатларимиз, халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган меҳр-оқибат туйғулари ўз аксини топган. Худди мана шу миллийлигимизни тарғиб этиш орқали спектакль айрим ёшларимиз онгида юз бераётган эврилишлар, ёт ғояларга кўр-кўрона эргашишнинг олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Print Friendly, PDF & Email