«Бекободцемент» акциядорлик жамиятида жамоа шартномасини 2015 йил якунлари бўйича йиғилиш ўтказилди

«Бекободцемент» акциядорлик жамияти мажлислар залида 2016 йил 28 апрел куни жамоа шартномасининг 2015 йил якунлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон транспорт, йўл ва  капитал қурилиш, қурилиш  индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Октам Турғунович Турғунов иштирок этдилар.

Йиғилишда Иш берувчи ва Касаба уюшмасининг Жамоа шартномаларига биноан корхона ходимлари учун яратилаган қулайликлар, кўшимча имтиёзлар ва шарт-шароитлар, ижтимоий иқтисодий ва хуқуқий манфаатларини таъминланганлиги, ходимларни турли сиҳатгохларда бепул дам олдирилганлиги, хавфсиз, қулай мехнат шароитини яратилганлиги, спорт- соғломлаштириш ҳамда маданий маърифий тадбирларни уюштириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилганлиги юзасидан хисоботлари ҳамда жамоа шартномасини назорат қилиб борувчи Комиссиясининг Далолатномалари тингланди.

Йиғилишда ташкилотнинг куйдириш цехи айланма печлар катта машинисти С.З.Мусаев, Маданият уйи мудираси Г.Х.Шайдуллина, механика тамирлаш цехи сметчиги Ш.Т.Умаров, «Бекободцемент» АЖ Фахрийлар кенгаши аъзоси З.Ф.Касаткиналар сўзга чиқдилар.

Йиғилиш кўтаринки руҳда музокара ва мунозараларга бой тарзда ўтди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан Жамоа шартномаси бажарилиши бўйича ҳамкорликда олиб борилган фаолият коникарли деб бахоланиб  “Соғлом она ва бола йили”да амалга ошириладиган мухим чора – тадбирлар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email