Бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари раислари учун навбатдаги ўқув ўтказилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тизимдаги бошланғич касаба уюшма қўмиталари раисларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари етакчиларига ўзаро тажриба алмашиб, қизиқарли маърузалар ва очиқ мулоқотлар асносида билимларини янада бойитиш имкони яратиб берилди. Амалий машғулотлар давомида тингловчилар 12-автобус саройида бўлиб, касаба уюшма қўмитаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ушбу ташкилотдаги меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш тартиб-қоидалари, жамоа шартномасининг бажарилиши, маданий-маърифий, соғломлаштириш тадбирлари борасидаги қатор ибратли ишлар ташриф буюрган етакчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Ўқув давомида тингловчилар пойтахтимиздаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишишди.

uznews207-2

Print Friendly, PDF & Email