“Бухоро бўйлаб саёҳат қил”

Сурхондарё вилоят Хокимлиги “Ягона буюртмачи инженеринг компания”си,Вилоят Экология бошқармаси,Вилоят Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси,Вилоят Экспертиза бошқармаси,Сурхон Термиз Чинни  маъсулияти чекланган жамияти касаба уюшма  оила аъзоларидан  60 нафардан зиёд ходимлар билан  биргаликда Бухоро буйлаб саёхат  ташкил этилди.

 Саёҳатчиларга Бухоро шаҳридаги Сомонийлар мақбараси, Арк қалъаси, Пойи Калон мажмуаси, Абдуллахон тими, Заргарон, Телпакфурушон ва Саррофон тоқлари, Улуғбек ва Абдулазизхон мадрасалари, Лабиҳовуз мажмуини, шунингдек, Бухоро туманидаги Чорбакр мажмуини кўрсатиб, бу обидаларнинг ўзига хос меъморий жиҳатлари, улар ҳақидаги қизиқарли афсона ва ривоятларига гувоҳ бўлишдилар.

Хуллас, имтиёзли ва арзон нархлар белгиланган, ташкилий жиҳатидан юқори даражада уюштирилган “Бухоро бўйлаб саёҳат қил” икки кунлик дастури чоғида  саёхатчилар замонавий ҳамда қулай туристик, транспорт, меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматидан баҳраманд бўлдилар.

Саёхатчилар Бухородаги  барча муқаддас қадамжоларни зиёрат қилдилар.

Тармоқ касаба уюшма фаоллари Шариф шаҳар меъморий обидалари, экспонатларга бой музейлари, қўли гул ҳунармандлари яратган халқ амалий санъати намуналари билан танишиб, юртимиз тарихи ва аждодларимиз маънавий мероси ҳақидаги билим ва тасаввурларини янада бойитдилар.

Print Friendly, PDF & Email