Cамарқандда Халқаро транспорт (МОП) касаба йиғилиши бўлди

Самарқандда Халқаро транспорт (МОП) касаба уюшмаларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ҳамда Татаристон Республикаси транспорт ва йўл хўжаликлари касаба уюшмаларининг раҳбарлари, мамлакатимиздаги соҳа касаба уюшмаларининг вилоят кенгашлари раислари иштирок этди.

            Йиғилишда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Абдулла Курбанович Нугманов меҳнат муносабатларини такомиллаштиришдаги халқаро андоза ва ўзаро ҳамкорлик алоқалари самарасига Транспорт ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмалари раиси Александр Леонидович Шуриков ҳамкорлик ривожига ҳисса қўшган бир гуруҳ тармоқ касаба уюшмалари ходимларини МОП томонидан таъсис этилган нишон билан тақдирлади.

Умумроссия автомобиль транспорти ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмаси раҳбари Владимир Владимирович Ломакин бир гуруҳ МДҲ давлатлари фаолларига Россия касаба уюшмаларининг кўкрак нишонини топширди.

Тадбирда истиқболга оид муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Шундан сўнг меҳмонлар Самарқанддаги маданий мерос объектлари ҳамда олиб борилаётган бунедкорлик ишлари билан танишди.

Print Friendly, PDF & Email