Дирекцияда 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан тадбир ўтказилди

1950 йилдан (БМТ томонидан 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” этиб белгиланган) буён ёзнинг биринчи куни дунёнинг деярли барча мамлакатларида келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари, кўнгилочар байрам томошалари ўтказиб келинади. Истироҳат боғлари эса болаларнинг хурсандчиликларига тўлади. Мамлакатимизда ҳам ушбу байрам ҳар йили ўзига хос нишонланади. Сабаби, Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ.

1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш  куни” муносабати билан “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУКда ҳам тадбир ташкил қилинди. Унда дирекция бош муҳандиси А.Рахимов сўзга чиқиб, ходимлар орқали уларнинг фарзандларини ушбу сана байрами муносабати билан табриклади. Шунингдек, Касаба уюшмаси томонидан 60 нафар ходимнинг 125 нафар фарзандлари учун эсдалик совғалар ҳамда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Ўзбекистон давлат теннис клубида ташкил этилаётган байрам дастурига чипталар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email