Эко саёҳат  — ўзгача таасуротларга  бой   саёҳат !

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Ички туризмни ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг  туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш  ҳамда ходимларни  туризмга жалб этилишига кўмаклашиш мақсадида  ички туризмни ривожлантириш имкониятидан унумли фойдаланиш, “Ёшларни қўллаб-қуввватлаш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”  дастури ҳамда  корхонанинг жамоа шартномаси бандларидан келиб чиқиб,  корхона ишчи-хизматчиларининг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун ҳамда  30 ИЮН – “ЁШЛАР КУНИ” муносабати билан   Жиззах вилояти АЙҲББ тизимидаги Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси да ишловчи бир гуруҳ ёшларга ва ишчи- хизматчиларига 2021 йил 27 июн куни   “Айдаркул» дам олиш зонасига эко саёҳат ташкил қилинди.

Эко саёҳатчилар дам олиш масканида сайёҳлар учун барча шарт-шароитлар яратилгани, кемпинглар барпо этилгани, шунингдек сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун ўтов-меҳмонхоналарни кўриб, беҳад қувонди. Бу ерда балиқ тутиш, қуш овлаш ва Қизилқумнинг бетакрор табиати билан яқиндан танишди,  қайиқлар ва автомобилларни томоша қилишди.

 Эко саёҳатчилар кўлда сайр қилувчи моторли қайиқда қирғоқ бўйлаб саёҳат қилишди.

“ Бугунги саёҳатимиз ўзгача бир кайфият бағишлади, айниқса биз ёшлар мазза қилиб хордиқ чиқардиқ, бундан ортиғи бўлмаса керак, — дейди гуруҳ раҳбари, ёшлар фаоли  Рахматуллаев Хусниддин, —  айниқса табиат қўйнида дам олишга нима етсин ,  гашти ўзгача бўлар экан, мазза қилиб дам олдик ўйлайманки бу кайфият йил бўйи бизни тарк этмайди, ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”.

 Ўйлаймизки, бундай саёхатлар ёшларнинг  кайфиятини кўтарибгина қолмай, янада фаол бўлишга ундайди  иш унумдорлигини янада ошишига ижобий таъсир кўрсатади.

 

Print Friendly, PDF & Email