Эътироф ва рағбат

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида жамият хаётининг барча жабхаларида кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилди. Ислохотлар самараси  янгиланишлар натижаси бугун халқимиз турмушида ўз аксини кўрсатмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 23 декабр куни пойтахтимизнинг “Туркистон” санъат саройида ташкил этилган “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида мазкур йўналишлардаги амалга оширилган ишлар хамда уларнинг натижалари алохида тилга олинди.

Маълумки, жорий йилнинг ноябр ойида тармоқнинг 3 нафар пайвандловчилари Хитой Халқ Республикасининг Пекин шахрида ташкил этилган Шанхай хамкорлик ташкилотига кирувчи давлатлар ўртасидаги нуфузли касбий танлов — пайвандчи усталар мусобақасида иштирок этди. Мусобақа  қатнашчилари олтин, бронза медалларига ва “Энг яхши ташкил этилган жамоа” номинациясида ғолиб деб топилиб, махсус кубок билан тақдирландилар.

Тантанали тадбирда амалий ишлар натижаларини дунё миқёсида намойиш этган ўзбекистонлик ёш пайвандчи усталар муносиб рағбатлантирилди.

Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан фаолияти намунали йўлга қўйилган бошланғич ташкилотларни эътироф этиш, улар тажрибасини кенг оммага татбиқ этиш ва рағбатлантириш мақсадида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловининг тармоқ босқичи ғолиблари “Охангаронцемент” АЖ ва Ғиждувон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси касаба уюшмаси қўмиталари Касаба уюшмалари Федерациясининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Мустақиллигимизни мустахкамлаш, мамлакатимизни равнақ топтириш йўлидаги ишларга муносиб хисса қўшаётган, мехнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш, касаба уюшмалари нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган касаба уюшма фаолларини Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг “Эхтиром” нишони билан тақдирланганлар орасида Республика Кенгаши мехнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоялаш ишлари бўйича бош мутахасиси Абдумаликова Мамлакат Ташкенбаевнанинг номзоди борлиги тармоқ касаба уюшмаси фаолларини оловқалб ёшларининг эзгу ишларига шуб эътибор ва рағбатлар қанот бўлади. Негаки, инсон хаёти қадрланиб, мехнати эътироф этилиб рағбатлантирилса, ишидаги унум, хаётидаги файз янада ортади.


Print Friendly, PDF & Email