Фарғона вилояти тармоқ корхоналарида Давра сухбати ўтказилди.

2017 йил 12 январ куни тизимдаги йирик корхоналар жойлашган Қувасой шахрида “Қувасойкварц” АЖ ва “Қувасойцемент” АЖ корхоналарининг жами 200 нафардан зиёд ишчи-ходимлари ўртасида хамда вилоят БКУҚга аъзо бўлган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари вакиллари иштирокида  2018 йилда фуқароларни  расмий саналарини нишонлаш даврида тўлиқ дам олиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевни 2017 йил 28 декабрда кабул қилинган ПФ-5290-сонли фармони юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида кўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги  фармони давлат байрамлари даврида, қонунчиликда белгиланган дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида фуқароларга тўлиқ ва фойдали дам олиш  учун қўшимча шароитларининг яратилишини таъминлашга қаратилганлиги мазмун-мохиятини тушунтиришга бағишланган давра сухбати ўтказилди.

 2018 йилда Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик байрамларига тўғри келган қўшимча ишланмайдиган кунлар қонунчиликда белгиланаётганлиги, шунингдек, айрим дам олиш кунлари ушбу байрам саналарига яқин бўлган иш кунларига кўчирилиши амлага оширилаётганлиги, Натижасида 2018 йилда байрам кунларида узлуксиз дам олиш давомийлиги қўшимча ишламайдиган кунларни белгилаш ва айрим дам олиш кунларини кўчириш орқали таъминланаётганилигига ва кўшимча дам олиш кунларида ишчи-ходимларимиз учун ушбу яратилаётган кулайликлар алббатта маъданий дам олишлари билан бирга юртимизнинг тарихий ёдгорликлари ва улар хакида чуқурроғ маълумотлар олишларига, хамда юртимизда бўлаётган ободонлаштириш ишлари, қурилган хайратланарли замонавий биноларни кўриб ушбу янгиланишларга нисбатан шукроналик хиссида мароқли дам олишга шароитлар яратилаётганлиги иш-хизматчилармизни мамнун килди.

Ушбу тадбирга таклиф килинган Фарғона вилояти Маънавият тарғибот маркази рахбари ўринбосари хамда Қувасой шахар маънавият тарғибот маркази рахбарилари ҳам Президентимизнинг юқоридаги Фармонларига бағишлаб ўзларини фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар хамда улар бугунги кунда Ўзбекистонда фукоролар учун турмуш тарзининг равнаки йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида эътиборли ва хаётий мисоллар оркали тушунчалар бердилар.

Алббатта тадбир иштирокчилари ушуб сухбаттан ўзларига маънавий озуқа олиб, ўз иш жойларида ва оилаларида юртимиз ахолисига шундай кўлайликлар яратилаётганлиги ва ушбу кулайликлардан унумли фойдаланишлари  хақида тарғибот-ташвиқот ишларини давом эттирадилар.

 

 

Print Friendly, PDF & Email