“Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун тўғрисида

Наманган қурилиш бош бошқармасида “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди.

Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни ўтказилиши анъанага айланиб қолган маънавият соатининг бу галги тадбирида бош бошқарма юрист-консульти Мўминжон Асранбоев йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни тўғрисида батафсил тушунтириб берди.

“Маънавият соати”да  иштирокчилардан бош бошқарма касаба уюшма қўмитаси раиси Неъматжон Журабоев ва ходимлардан Илхомжон Исомиддинов, Насимжон Ибрагимовлар фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Print Friendly, PDF & Email