Гиёҳвандликка қарши кураш-ёшлар камолоти учун пойдевор

Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги Самарқанд вилоят Пайариқ туманидаги Челак Транспорт касб-ҳунар коллежида “Наркотик моддалар зарари, унинг аянчли оқибатлари” ҳамда Ёшлар орасида гиёҳвандликка қарши курашиш” мавзусида Давра суҳбати ташкил этилди.

250 нафардан ортиқ иштирокчи, яъни уюшмаган ёшлар, коллеж педагог ходимллари ва талабалари, МФЙлари раислари, ҳудуд имом хатиблари, вилоят ҳокимлиги касб-ҳунар таълими бошқармаси, вилоят ва тумани наркология бошқармаси ходимлари, туман ҳокимлиги ёшлар масалалари бўйича бош мутахассиси, туман жиноят ишлари бўйича суди раиси, прокуратура ва ИИБ ходимлари ва бошқалар иштирок этган Давра суҳбатида Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий Маркази бўлим бошлиғи Ш.Ғуломов сўз олиб, ҳозирга вақтда бутун дунёда глобал муаммога айланиб бораётган чекиш, алкогол маҳсулотлар истеъмол қилиш ва шу каби гиёҳвандлик моддаларини қабул қилиш кабиларга аксарият ёшлар ружу қўйиб бораётганлиги жуда ачинарли ҳолат эканлиги, бу иллат бизнинг мамлакатимизда бошқа давлатларга нисбатан унчалик кенг тарқалмаганлиги, лекин уларга қарши курашиш келажакда ёшлар камолотга етишишида имкон яратилиши, мазкур ҳолатларга кириб қолаётган ёшлар асосан ишсиз ва эътибордан четда бўлганлар ўртасида кузатилаётганлиги, кейинчалик улар ўз қаторларига бошқаларни ҳам тортиши мумкинлиги, унга нисбатан жамоатчилик, айниқса ёшлар ўртасида биргаликдаги кенг профилактик ишлар олиб борилиши тўғрисида батафсил сўз юритди.

 Муҳокамаларда вилоят наркология бошқармаси бош наркологи Н.Кенжаева, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Х.Келдиярова ва бошқалар сўз олиб, ушбу муаммонинг оқибатлари, уларни олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифа ва ҳаракатлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтишди.

 Сухбат давомида мавзуга оид видео ролик намойиш этилди.Мазмунли ва савол жавобларга бой ҳолда ўтган давра суҳбати ёшларда катта таъсурот қолдириб, якунда тегишли қарорлар қабул қилинди

Print Friendly, PDF & Email