Ғолиблар аниқланди

Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спорт турларининг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамияти,  жисмоний ва маънавий соғломлик унинг асоси эканини тарғиб этиш ҳамда уларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси Наманган шаҳар таълим, фан ва маданият, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо хизмати, агросаноат мажмуи ҳамда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшма кенгашлари ҳамкорлигида “Соғлом оила” спорт мусобақаси ўтказилди.

 Мусобақада транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги Жийдакапа қурилиш ва коммунал хўжалиги ва Тўрақўрғон тумани саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежларидан ота, она ва фарзандлар – Ҳусниддин Султонов, Донохон Хусанова ва Обиджон Қаюмов, Зироат Убдайбуллаевалар фарзандлари  билан иштирок этишди.

 Тадбирда иштирокчилар вилоят касаба уюшмалари  ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2018 йил 22 январдаги 11-8-“с”-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида спортнинг турли йўналишлари бўйича беллашишди ва мусобақа якунида Обиджон Қаюмовлар оиласи 1-, Хусниддин Султоновлар оиласи 2-ўринга  ҳамда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшма кенгашидан қатнашган вакиллар 3-ўринга сазовар бўлишди.

Танлов ғолибларини тармоқ касаба уюшмаси бирлашган қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар ҳамда улар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда тармоқ Республика Кенгаши босқичларида иштирок этишг учун йўлланмани қўлга киритишди.

Print Friendly, PDF & Email