Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан тадбирда

“Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятда “Аёллари қадр топган юрт” шиори остида тадбир ўтказилди. Корхона аёллари мусиқа садолари остида гуллар билан кутиб олинди. Корхонанинг профилакторийсида Хотин-қизлар учун байрам дастурхони ёзилди. Тадбирда самарали фаолият юритаётган ҳамда соғлом, баркамол фарзандларни вояга етказиш, оилаларни мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган хотин-қизлар, меҳнат фахрийлари рағбатлантирилди. Нафақадаги ва боқувчисини йўқотган аёлларга моддий ёрдам кўрсатилди. Корхона ҳаётида фаол иштирок этган хотин-қизлар Фахрий ёрлиқ ва касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

“Халқаро Хотин-қизлар куни” муносабати билан корхона касаба уюшмаси ташкилоти, маънавият-тарғибот бўлими, Хотин-қизлар комиссияси ва “Камолот” ЁИХ ҳамкорлигида “Балли қизлар” кўрик-танлови ўтказилди. Танлов иштирокчиларини вилоят хокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Print Friendly, PDF & Email