“Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат”шиори остида давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшмаси тизимидаги Автомобилсозлик касб-ҳунар коллежида битирувчи ёшлар иштирокида “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида амалий мулоқот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад: меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини олдини олишга иш берувчилар ва ходимлар эътиборини кучайтириш, меҳнатга оид норматив ҳужжатларга амал қилиниши устидан жамоат назоратини олиб борилишида иш берувчи билан  ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаб, муаммоларни ўрганган ҳолда, ҳамкорликда ечимини топиш.

Давра суҳбати давомида коллежнинг битирувчи талабаларига ишга жойлашиш, ишга жойлашгандан сўнг Меҳнатга оид ҳуқуқлари, Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда аёллар ва ёшлар меҳнатида  тенг ҳуқуқлар – тенг имкониятлар борасидаги тушунчалар берилди.

Тадбир жараёнида, ҳар йили касаба уюшмалари томонидан ташкил этилиб келинаётган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш республика кўрик-танлови”нинг вилоят босқичида Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил номинациясида 1-ўринни эгаллаган коллежнингАвтомобиллар тузилиши фани ўқитувчиси Нодир Қулжоновга касаба уюшмаларининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Давра суҳбатида, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси раиси С.Иззатуллаев, коллеж директори С.Хамраев ва коллеж бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Х.Бутаевалар иштирок этиб, мавзу юзасидан ўз фикрларини баён этишди. Мавзу доирасидаги маъруза ва фикрлар иштирокчиларни баҳс-мунозараларга чорлади.

Print Friendly, PDF & Email