Хотин-қизлар ўртасида спорт турлари бўйича “Аёллар спартакиадаси” мусобақалари ўтказилди

Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,  шунингдек, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ижроия қўмитаси қарорига асосан 2021 йилнинг 27 – март куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти биносида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида спорт турлари бўйича “Аёллар спартакиадаси” мусобақалари республикамизда коронавирус пандемияси сабабли ўрнатилган карантин талабларига амал қилган ҳолда ўтказилди.

“Аёллар спартакиадасини ўтказиш тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ спартакиада юқори савияда ва байрамона руҳда ташкил этилди, тармоқ корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи хотин-қизларнинг ўтказиладиган мусобақаларда фаол иштирокини таъминланди.

Мусобақаларда Тошкент давлат Транспорт университети аёл ходимларидан ташкил топган стритбол командаси спортнинг ушбу тури бўйича биринчи ўринни эгаллашди.

Print Friendly, PDF & Email