Хотин- қизлар ўртасида валейбол мусобақаси ўтказилди

Ёшлар ва хотин — қизларнинг ижтимоий  иқтисодий  ҳамда  ҳуқуқий  ҳимоясини  кафолатлаш, уларга  қулай шароитларини  яратиш меҳнат  муҳофазасини  таъминлаш, соғлом баркамол авлод фарзандларни вояга етказиш борасида бир қатор самарали чора тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма  қўмитаси тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимлар ўртасида турли спорт мусобақалари ташкил этиб келинаётгани мисолида яққол кўришимиз мумкин.

 Ушбу  саъйи  ҳаракатлар  натижасида  тизим  ходимлари  ўртасида  спортга  бўлган  қизиқиш  тобора  ортиб  бормоқда.  Мисол учун,  тармоқ тизимидаги Термиз  транспорт ва саноат касб хунар коллежи ўқитувчи хотин-қизлари ўртасида валейбол мусобақалари ўтказилди.

 Аёллар  жамоаси  ўртасидаги  спорт  мусобақаси юқори савияда ташкил этилганлиги  сабабли, баҳсларда  спортга қизиқиши,                шу билан бирга, уларнинг сиёсий маданий ва юксак маънавий етуклиги,  интеллектуал солоҳияти, аҳиллиги,  ўзаро бир бирини тушуниши  ҳам  синовдан  ўтказилди.

 Мусобақа  якунида  “Ҳилол” аёллар  валейбол  жамоаси  биринчи  ўринни  эгаллашди, ғолибларга  Вилоят бирлашган  касаба уюшма  қўмитаси  ҳамда  коллеж  маъмуриятининг  фаҳрий  ёрлиқлари  ва  қимматбаҳо  совғалари  топширилди

Print Friendly, PDF & Email