Инсон қадри буюкдир

Инсонларни қадрлаш инсоний фазилатлардан бири. Шундай эзгу мақсадни дилига жо айлаган транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят  ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳам “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тармоқ корхона ва ташкилотларда фаолият юритиб, нафақага чиққан ходимларни ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, Наманган шаҳар қурилиш ва дизайн коллежида, Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида маданий тадбир байрам дастурхони билан  ташкиллаштирилди.Таклиф этилган байрам тадбири иштирокчилар нафақадаги Рахимжон Мардомов, байналминал жангчи Ғайрат Олимовга совғалар тақдим этилди.

Бундай тадбирлар «Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси”, туманлардаги йўллардан фойдаланиш унитар корхоналарида ҳамда бир қатор транспорт уюшмалари ва қурилиш ташкилотларида ҳам давом этмоқда.

                                                                                                        

Print Friendly, PDF & Email