Иш жойидаги хавфсизлик – инсон саломатлиги гарови

Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятининг асосий устувор йуналишларидан бири ҳодимларнинг ҳаёти ва саломатлиги ҳар бир корҳонадаги ишлаб чикариш фаолиятининг натижаларига нисбатан устунлиги, меҳнатни муҳофаза килиш соҳасидаги фаолиятни иктисодий ва ижтимоий сиёсатнинг бошка йўналишлари билан мувофиқлаштириш, корҳоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги талабларни бажарилиши  юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил қилиш принципларига асосланган. Ходимлар меҳнатини муҳофаза килиш ва бунда албатта асосий эътиборни профилактика ишларига қаратиш масаласи алоҳида ўрин тутади. Касаба уюшмалари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнаткашлар учун муносиб меҳнат шароитларининг яратилишига эришиш йўналишида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2020 йил 27 ноябрь даги ПФ-6119-сонли Фармони буни ёрқин ифодасидир. Мазкур Фармон билан тасдиқланган стратегияни бажариш бўйича йўл харитаси асосида тармоқ Республика Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан хамкорликда  “Ўзбекистон республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича Йўл харитасини тасдиқланди. Фармон ижросини таъминлаш мақсадида мулкчилик шаклидан қатьий назар барча қурилиш ташкилотлари ходимларини тўлиқ касаба уюшмаларига жалб этиш юзасидан аниқ манзилли ишларни амалга оширлишига, қурилиш объектлари   ишчилари мехнат муносабатларини расмий мехнат шартномаси асосида расмийлаштирилиши, мехнатни мухофаза қилиш қоидаларининг барча талаблари, ижтимоий масалалари, тегишли касб бўйича ўқитиб, гувохномага эга ходимларни ишга  қўйилганлигига алохида эътибор қаратилмоқда.

Иш жойларида хавфсизлик ва гигиена талабларига риоя қилиш масалаларида ходимларнинг иштирок этиши орқали мотивация тадбирларини ўтказиш белгиланди, фахрий ёрлиқлар, кўкрак нишонлари, мукофотлар, “28- апрель Бутунжахон мехнатни мухофаза қилиш куни” арафасида «Меҳнат муҳофазасида фаол, илғор ва аъло раҳбар», «Меҳнат муҳофазасида фаол, илғор ва аъло мутахассис» номинациялари бўйича танловлар ўтказишни амалиётга киритилди.

21 январ куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Капитал Қурилиш бошқармаси томонидан тармоқ Республика Кенгаши билан хамкорликда ташкил этилган ўқув-семинарнинг асосий мақсади хам “қурилиш майдончалари”да жарохатланишларни олдини олиш, ишчиларга қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш бўйича амалга оширилиши лозим ишлар ва тадбирларга бағишланди.

Тадбирда сўга чиққанлар мехнат мухофазасига доир қонун ва қонуности хужжатлар ижросини ташкил этиш, хавфсизлик, санитар-гигиеник тадбирларни ташкил этиш бўйича маълумотлар бердилар.

Тадбир дастуридан ўрин олган қурилишда шчи-ходимларни йўриқномадан ўтказиш уларни билимларини текшириш бўйича амалий машғулот қурилиш корхоналари рахбарлари, мехнатни мухофаза қилиш мухандислари ва участкалар бошлиқлари учун айни муддао бўлди.

Ўқув семинар дастурига биноан  махсус кийим бош, пойафзал ва химоя воситалари ишлаб чиқарувчиларнинг  кўргазмаси ташкил этилди. Семинар иштирокчиларига  мехнат мухофазаси бўйича меъёрий хужжатлар тўпламлари электрон шаклда тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email